РИКМ ҳамда Алмазов маркази ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар
31/01/2017 14:39
РИКМ ҳамда Алмазов маркази ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар
31/01/2017 14:39
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази (РИКМ) ҳамда В.А.Алмазов номли Шимолий-Ғарбий федерал тиббиёт тадқиқотлар маркази ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбораси – Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамовнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи доирасида имзоланди.
Ташриф давомида Адҳам Икрамов Россия ССВ ҳузуридаги Алмазов маркази, трансплантация медицинаси соҳасидаги етакчи илмий-клиник муассаса бўлгани сабабли Марказнинг ривожланиш стратегияси билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Бош клиник комплекс ҳамда Перинатал марказ фаолияти билан танишди.
$ 1 | 12727.96 | +0.134% |
1 | 13781.84 | +0.459% |
₽ 1 | 139.46 | +0.288% |