Истомин: Қандай қилиб ютганимни билмаяпман
19/01/2017 16:36
Истомин: Қандай қилиб ютганимни билмаяпман
19/01/2017 16:36
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Мен бугун бу даражада яхши ўйнай оламан деб ўйламагандим», - деди Денис Истомин “Australian Open” мусобақасида Новак Джокович устидан қозонилган ғалабадан сўнг.
«Мен Новакка ачинаяпман, аммо бугун бу даражада яхши ўйнай оламан деб ўйламагандим», - дея қайд этди Истомин.
«Денисга тан бериш керак. У бугун ажойиб ўйин кўрсатди, шунинг учун ҳам ғалабага муносиб эди. Ўйиннинг муҳим пайтларида Денис мендан кўра яхшироқ ҳаракат қилди», - деди Джокович ўйиндан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин Новак Джокович устидан 5 сетда ғалаба қозонди: 7/6(10), 5/7, 2/6, 7/6(6) ва 6/4.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |