Ислом Каримов фонди хорижда ўқиш учун грантлар эълон қилди
09/01/2017 11:43
Ислом Каримов фонди хорижда ўқиш учун грантлар эълон қилди
09/01/2017 11:43
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди ёш йигит-қизларнинг хорижда ўқишлари учун грантлар дастурини эълон қилди.
Чет элда (икки йилгача) таҳсил олиш ва яшаш харажатлари тўлалигича Фонд томонидан молиялаштирилади. Фонд грантини қўлга киритишни истаган номзодларга қўйиладиган асосий талаблар: фаолиятини миллий истиқлол ғояларига бағишлаш, Ватани ва халқининг иқтисодий ва маънавий равнақига хизмат қилишни ўз бурчи ва ҳаётий маслаги деб билиш; умумбашарий ва миллий қадриятлар руҳида фикр юритиш, кенг дунёқараш ва юксак ахлоқ соҳиби бўлиш; танлаган мутахассислиги бўйича чуқур билимга эга бўлиш ҳамда камида битта хорижий тилни аъло даражада билиш.
Грантлар қуйидаги мутахассисликлар учун берилади: Табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари, кимё); Сув ва ер ресурсларини бошқариш; Машинасозлик технологиялари; Озиқ-овқат технологиялари; Озиқ-овқат хавфсизлиги; Озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги; Архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш); Дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни); Рассомлик.
Мaзкур мутахассисликлар бўйича республикамиз ҳамда чет эл олий таълим муассасаларини муваффақиятли битирган, хорижий тилларни биладиган иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олишлари мумкин.
30/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |