Алмазбек Атамбоев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
26/12/2016 11:20
Алмазбек Атамбоев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
26/12/2016 11:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Маълумки, 2016-йилнинг 24-декабрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев амалий ташриф билан Самарқандга келди. Мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиб, музокаралар ўтказишди.
Шунўдан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |