Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегарани делимитация қилиш масалалари бўйича музокара ўтказишди
05/12/2016 11:24
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлараро чегарани делимитация қилиш масалалари бўйича музокара ўтказишди
05/12/2016 11:24
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-ноябрь–3-декабрь кунлари тасдиқланган режа-жадвалга биноан Ўш шаҳрида давлатлараро чегарани делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Қирғистон давлат чегарасининг айрим участкалари бўйича позицияларни мувофиқлаштириш давом эттирилди ҳамда давлат чагерасининг аввал мувофиқлаштирилган участкаларини амалий баён қилишга киришилди.
Ҳукумат делегациялари ичши гуруҳларининг навбатдаги учрашувини жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон ҳудудида ўтказишга келишиб олинди.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |