Туркия элчиси Ўзбекистондаги ўз миссиясини якунлади
01/12/2016 14:43
Туркия элчиси Ўзбекистондаги ўз миссиясини якунлади
01/12/2016 14:43
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Намик Гунер Эрпулни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Учрашувда Туркия Элчиси фаолиятининг самарали бўлганлиги қайд этилди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва унинг бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Туркия муносабатларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси юқори баҳоланди.
Таъкидланганидек, 17-18-ноябрь кунлари Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлигининг исботидир.
Н.Эрпул ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини бажаришига қулай имконият яратиб берилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |