Шавкат Мирзиёев Болгариянинг сайланган Президентини табриклади
17/11/2016 15:20
Шавкат Мирзиёев Болгариянинг сайланган Президентини табриклади
17/11/2016 15:20
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Румен Радевни Болгария Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мактубда қайд этилганидек, мамлакатларимиз сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ҳамкорлик суръатларини ошириш ва кенгайтириш учун ва кенг қулай имкониятларга эга.
Давлатимиз раҳбари Румен Радевнинг юқори лавозимдаги фаолияти ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги анъанавий дўстлик ва мустаҳкам муносабатлар давлатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида бундан-буён ҳам ривожланаши учун замин яратишига ишонч билдирди.
02/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |