Азиза Мухитдинова “SOS Kinderdorf International”нинг мукофотига сазовар бўлди
27/10/2016 16:56
Азиза Мухитдинова “SOS Kinderdorf International”нинг мукофотига сазовар бўлди
27/10/2016 16:56
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентдаги “Ўзбекистоннинг SOS болалар қишлоғи” филиали SOS-онаси Азиза Мухитдинова 2016-йилнинг 21-октябрь куни Баку шаҳри(Озарбайжон)да ўтказилган расмий маросимда “SOS”нинг фахрий олтин узуги билан тақдирланди. Мазкур мукофотни “SOS Kinderdorf International”нинг минтақавий директори Седлар Зденко топширди.
“Менинг камторона меҳнатимни мана шундай юксак баҳолаганлари учун ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, барча-барчага раҳмат айтаман”, - дейди ўз ҳис-хаяжонини яшира олмаган Азиза Мухитдинова.
Мухитдинова Азиза 2002-йилдан бери SOS-она ҳисобланади ва “SOS” Қишлоғининг 14 нафар боласига ҳақиқий онадек бўлиб қолган.
Халқаро болалар қишлоқлари ассоциацияси рамзи туширилган “SOS Children’s Villages International”нинг олтин узуги камида 10 йилдан бери SOS-она бўлиб хизмат қилаётган оналарга ҳурмат ва эҳтиром юзасидан топширилади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |