Ўзбекистон 2016-2018 йилларда 1,1 трлн. сўмга тенг 89 та лойиҳани амалга оширади
24/10/2016 15:50
Ўзбекистон 2016-2018 йилларда 1,1 трлн. сўмга тенг 89 та лойиҳани амалга оширади
24/10/2016 15:50
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-2018 йиллар давомида тизимлари ва дастурий таъминотларни жорий этиш бўйича 1,1 триллион сўмга тенг 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг жорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг дорий йилнинг 9 ойлик якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилишида маълум қилинишича, иқтисодиётнинг реал секторида, акциядорлик компаниялар, уюшмалар, йирик иқтисодий корхоналарида технологияларини жорий этиш бўйича Давлат раҳбарияти қарорлари асосида ҳозирда умумий ҳажми 336 млрд. сўмга тенг ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда умумий қиймати 62,4 млрд. сўмга тенг 81 та лойиҳа амалга оширилди, дея хабар берилди Ҳайъат йиғилишида.
Йиғилишда маълум қилишича, 2016-2018 йиллар давомида бу йўналишда умумий қиймати 1,1 триллион сўмга тенг 89 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |