Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашув
18/10/2016 11:53
Озарбайжон ташқи ишлар вазири билан учрашув
18/10/2016 11:53
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 17-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедяров билан учрашди.
Суҳбат чоғида вазирлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Мулоқот давомида ИҲТ вазирлар учрашувининг кун тартиби ҳамда мазкур ташкилотда Ўзбекистоннинг расилиги доирасида бошқа тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда Озарбайжон Элчиси Гусейн Гулиев иштирок этди.
27/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |