“DIT Systems” Тошкентда офисини очди
17/10/2016 16:59
“DIT Systems” Тошкентда офисини очди
17/10/2016 16:59
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Digital Innovation Technology Systems (ISTD) Ltd. (DIT Systems) компанияси Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очди.
Компания инновацион қўшимча хизмат кўрсатиш турлари, digital ечимлар ва ижодий IT лойиҳаларини оммалаштириш ва монетизация қилиш бўйича эксперт, агрегатор бўлиб, бутун дунё бўйлаб 150 миллион мобил алоқа абонентига эга.
Ўзбекистондаги офис компаниянинг Марказий Осиёдаги илк тажрибаси бўлади.
Очилиш маросими 6-октябрь куни кўпсонли шериклар иштирокида бўлиб ўтди.
Филиал “DIT Systems”нинг минтақадаги мавқеини ошириш, Ўзбекистон ва Марказий Осиё маҳаллий ва халқаро мобил операторлари билан ишлашга жавоб беради.
Компаниянинг ўзбекистонликларга кўрсатадиган хизматлари мобил молия хизматлари, интенсив коммуникация сервислари, кўнгилочар контент ва мобил дастурлардан иборат бўлиши айтилмоқда.
27/04/2024Батафсил
26/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |