Абдулазиз Кoмилов “МО–ЕИ” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди
05/10/2016 10:43
Абдулазиз Кoмилов “МО–ЕИ” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди
05/10/2016 10:43
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов бошчилигидаги делегация Брюссель шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” шаклидаги минтақалараро учрашувда иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан иқтисодий ривожланишнинг турли жабҳаларига урғу берган ҳолда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ялпи мажлис доирасида ҳамда бошқа шаклларда минтақавий ва халқаро муаммолар, хавфсизлик ва экстремизмга қарши кураш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |