Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали ўтказилади
03/10/2016 17:49
Ўзбекистонда Корея маданияти фестивали ўтказилади
03/10/2016 17:49
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг 13-22 октябрь кунлари Корея маданияти фестивали Korea Festival 2016 ўтказилади. Бу ҳақда Корея Республикасининг Тошкентдаги Элчихонаси хабар беради.
Мазкур хабарга кўра, фестиваль Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ўтказилади.
Фестиваль 13-октябрь куни корея миллий анъанавий кийими “Ханбок”нинг намойиши билан бошланади.
14-октябрь куни Тошкентда Корея Республикасининг Элчиси Кубоги учун ўсмирлар ўртасида тэквондо бўйича мусобақа бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида 15-октябрь куни “Sookmyung Gayageum” ва “B-boy” мусиқа оркестрлари иштирокида корея мусиқаси концерти ўтказилади.
Корея кинофестивалининг тантанали очилиш масорими 2016-йилнинг 17-октябрь куни Тошкентда бўлади. Кинофестиваль доирасида бир қанча машҳур корейс кинолари намойиш этилади.
03/05/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |