Абдулазиз Комилов Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди
30/09/2016 14:49
Абдулазиз Комилов Тожикистон Президенти билан музокаралар ўтказди
30/09/2016 14:49
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2016-йилнинг 29-сентябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан Душанбеда музокаралар ўтказди.
Қайд этамиз, Абдулазиз Комилов Тожикистон пойтахтига ишчи ташриф билан келган.
Тожикистон Президенти Матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳолати ва бундан кейинги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар мамнуният билан икки мамлакат ўртасидаги товарайирбошлаш ҳажмлари ошганлигини ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия иши фаоллашганлигини қайд этишди.
26/04/2024Батафсил
25/04/2024Батафсил
$ 1 | 12697.00 | 0.000% |
1 | 13547.70 | 0.000% |
₽ 1 | 135.05 | 0.000% |