Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Молия 06/04/2025 Ўзбекистон Марказий банки ички пул ўтказмалари бўйича назоратни кучайтирмоқда

Ўзбекистон Марказий банки ички пул ўтказмалари бўйича назоратни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда тўлов хизматларига айрим операциялар устидан назоратни кучайтириш мажбурияти юкланмоқда, деб хабар берди мамлакат Марказий банки. Банк таъкидлаганидек, янгиликлар мижозлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдирмайди.

Ички назорат қоидаларининг 312 – бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларни жўнатувчининг идентификацион маълумотлари билан бирга юборилишини таъминлашлари кераклиги белгиланмоқда. 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди, сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида ўтказма билан бирга юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг