Туркиянинг йирик озиқ-овқат компанияси «Ülker» Ўзбекистонда ўсиш сари кучли қадам ташлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ülker 25 йилдан буён Қозоғистондаги фабрикасида шоколад ва печенье ишлаб чиқариб келмоқда. Эндиликда эса у Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкент шахрида “pladis Confectionary” номи остида савдо компанияси ташкил этиб, Марказий Осиёдаги фаолиятини янада мустаҳкамлади. Тошкентда очилган Тўғридан-тўғри Савдо Тақсимот Маркази ва мамлакат бўйлаб кенг дистрибюторлар тармоғи орқали «Ülker» маҳсулотлари энди минглаб савдо нуқталари ва миллионлаб Ўзбекистонлик истеъмолчиларга етиб боради.
Туркиянинг етакчи озиқ-овқат компанияси сифатида «Ülker» Қозоғистонда кўп йиллик шоколад ва печенье ишлаб чиқариш тажрибасидан сўнг, Ўзбекистон истеъмолчиларига етиб бориш йўлида муҳим қадам ташлади.
Янги ташкил этилган компания ва Тўғридан-тўғри Савдо Тақсимот Маркази орқали «Üлкер» маҳсулотлари Ўзбекистон бўйлаб 12 та турли шаҳарлардаги ҳудудий диллерлар ҳамда барча савдо каналлари орқали истеъмолчиларга етказилади.
Тошкентдаги компания таркибида омборхона ва савдо офисининг очилиш маросими қуйидаги меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди: Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси Бош савдо маслаҳатчиси Суави Онал; «pladis» ва «GODIVA» бошқарув кенгаши раиси Мурат Улкер; «Ülker» компанияси бош директори Ўзгюр Кёлюкфаки; «пладис»нинг глобал таъминот занжири раҳбари Марио Рейс; ҳамда «пладис»нинг Марказий Осиё бўйича вице-президенти Явуз Юртгюдер.
Ўзгюр Кёлюкфаки: “Биз 30 000 савдо нуқтасига 105 хил маҳсулот етказиб беришга интиламиз”.
«Ülker» бош директори (СEО) Ўзгюр Кёлюкфаки Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозорларидан бири бўлган Ўзбекистонга киритилган сармоя минтақавий ўсиш мақсадларига катта ҳисса қўшишини таъкидлади. Бош директор созлари давом этди:
“Марказий Осиёда — биз кучли ҳамкорликлар ва маҳаллий эҳтиёжларга мослаштирилган стратегиялар орқали ривожланаётган ҳудудда — қилган бу қадамингиз 38 миллионга яқин аҳолига эга, динамик ва катта салоҳиятга эга бозор бўлган Ўзбекистонда иштирокимизни кучайтиришда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Янги ташкил этилган тўғридан-тўғри Савдо Тарқатиш Марказимиз орқали Тошкентдаги 5 000 та ва бошқа шаҳарлардаги 25 000 та савдо нуқталарини қамраб олган ҳолда, жами 30 000 дан ортиқ нуқтага етиб боришни мақсад қилганмиз. Биринчи йилда ҳар ҳафта мунтазам ташрифлар орқали ушбу нуқталарга 105 турдаги маҳсулот етказиб беришни режалаштирганмиз.
Сўнгги йилларда иқтисодий ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон сармоядорлар учун жозибали марказга айланди ва биз бу ерда барқарор иштирокни йўлга қўйишни мақсад қилганмиз. Брендимиз ва маҳсулотларимиз орқали ҳар бир луқмада Ўзбекистонлик истеъмолчиларга қувонч улашамиз.
Тошкентда очилган янги Тўғридан-тўғри Савдо Тақсимот Маркази ва савдо тузилмаси нафақат Üлкерънинг минтақадаги барқарор ўсишига хизмат қилади, балки Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги чуқур илдизларга эга савдо муносабатларини ҳам мустаҳкамлашга ҳисса қўшади, деб ишонамиз.