Toshkent, O‘zbekiston (UzDaily.uz) — 2024 йил 3 декабрдан Тошкент – Хўжакент йўналиши бўйича замонавий юқори тезликдаги электропоезд ҳаракатланишни бошлайди. Янги поезд шаҳарлар ўртасида қулай ва тез алоқани таъминлайди.
"Ўзтемирйўлюловчи" АЖ электропоездлар ҳаракати жадвалини эълон қилди:
№7201 «Тошкент – Хўжакент» Тошкент 06:18 – Хўжакент 07:42
№7202 «Хўжакент – Тошкент» Хўжакент 08:02 – Тошкент 09:17
№7203 «Тошкент – Хўжакент» Тошкент 12:53 – Хўжакент 14:03
№7204 «Хўжакент – Тошкент» Хўжакент 14:33 – Тошкент 15:48
№7205 «Тошкент – Хўжакент» Тошкент 18:10 – Хўжакент 19:20
№7206 «Хўжакент – Тошкент» Хўжакент 19:45 – Тошкент 21:03
Билет нархлари катталар учун 20 000 сўм, болалар учун 11 500 сўмни ташкил этади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, илгари мавжуд жадвал бўйича ҳаракатланаётган электропоездлар ўз фаолиятини ўзгаришларсиз давом эттиради.