Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2016 Тўқимачилик “Технопарк”ининг қурилиши бошланди
Тўқимачилик “Технопарк”ининг қурилиши бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкентда илмий-тадқиқот тўқимачилик “Технопарк”ининг қурилиши бошланди.

Мазкур “Технопарк” Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳудудида қурилмоқда. Лойиҳа “Ўзбекенгилсаноат” АЖ томонидан Корея Республикасининг савдо, саноат ва энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Корея Республикаси ҳукуматининг “Тараққиётга расмий кўмак” дастури бўйича грант маблағлари ҳисобига молиялаштирилмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 15 млн. АҚШ долларига баҳоланмоқда. Лойиҳа 2018-йилгача қуриб битказилади.

Қайд этиш лозимки, кореялик мутахассислар 3 ва 5 қаватли маъмурий биноларнинг мукаммал лойиҳасини ишлаб чиқишди. Бундан ташқари бу ерда 2 қаватлик экспериментал-илмий лаборатория ҳам фаолият олиб боради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг