Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади

Беҳзод Ҳожиматов · 24.12.2024 · 15:13 · 538 views
Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Мамлакатимиз етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.