Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Молия 23/12/2024 TBC Uzbekistan кичик ва ўрта бизнес учун мамлакатдаги илк тўлиқ рақамли банк сервиси – TBC Бусинессъни ишга туширмоқда

TBC Uzbekistan кичик ва ўрта бизнес учун мамлакатдаги илк тўлиқ рақамли банк сервиси – TBC Бусинессъни ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Марказий Осиёдаги рақамли банкинг етакчи экотизими TBC Uzbekistan Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) учун биринчи тўлиқ рақамли банк сервиси - TBC Business ишга туширилишини эълон қилади.

Ушбу қадам TBC маҳсулотлари қаторини кенгайтириш, янги мижозлар сегментларига чиқиш ва қўшимча даромад манбаларини яратиш стратегиясининг бир қисмидир. TBC Business янги сервиси концепцияси - бу мижозларга барча банк ва тегишли амалиётларни масофадан туриб бошқариш имконини берувчи оддий, тезкор ва қулай транзаксия хизматидир

"Қисқа муддат ичида жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар соҳасида сезиларли ютуқларга эришиб, энди бизнес учун хизматимизни ишга тушираётганимизни эълон қилишдан ғоят мамнунмиз.

Ушбу маҳсулот Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесга банк хизмати кўрсатиш ҳақидаги тасаввурни бутунлай ўзгартиради. Мамлакатда биринчи бўлиб кичик ва ўрта бизнес учун тўлиқ рақамли банкингни таклиф қилар эканмиз, биз мижозларга маъмурий вазифаларга эмас, балки бизнесни ривожлантиришга эътибор қаратиш имконини берадиган самарали воситаларни тақдим этамиз. TBC Businessнинг ишга туширилиши Ўзбекистонда тадбиркорлар учун молиявий хизматларни трансформация қилишда муҳим қадам бўлиб, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади. Ўзбекистоннинг демографик салоҳияти ва тадбиркорлик ривожланишини инобатга олган ҳолда, биз янги хизмат учун катта истиқболлар борлигини кўряпмиз", — дея таъкидлади TBC Uzbekistan бош директори Ника Курдиани.

TBC Uzbekistan технологик платформаси ва давлат хизматларининг кенг маълумотлар базаларини интеграция қилиш натижасида TBC Businessда мавжуд бўлган тўлиқ рақамли рўйхатдан ўтиш жараёни бозорда аналоглари йўқ ва фойдаланувчилар учун максимал қулайликни таъминлайди. Ҳисоб очиш атиги бир неча дақиқа вақт олади, маълумотларни текшириш эса автоматик тарзда амалга оширилади - ҳужжатларни тақдим этиш шарт эмас.

Шунингдек, платформада, ишга тушириш пайтида, кеча-ю кундуз тўлов қилиш, коммунал ва давлат хизматлари учун тўловни бир зумда амалга ошириш, шаблонлар автоматлаштирилган ҳолда тезкор тўловлар, ходимларнинг аккаунтга кириш ҳуқуқларини созлаш ва бошқа имкониятлар тақдим этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг