Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 04/08/2016 “Ўзагросуғурта” АЖ 85,173 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
“Ўзагросуғурта” АЖ 85,173 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти 85,173 млрд. сўмлик суғурта мукофотларини йиғди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42 фоизга кўпдир.

Компания маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-июнь ойида 1,36 млн. дона шартнома имзоланган.

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, жамият олинган суғурта жавобгарликлари бўйича суғурта қопламаларини тўлаб беришда энг мақбул суғуртачидир. Бунинг яққол мисоли 2016 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 8 004 та аризалар бўйича 18 040 114,0 минг сўмлик суғурта тўловлари амалга оширилганлигида ҳам кўриш мумкин.

Хусусан жорий ҳисобот даври мобайнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йўл транспорт ҳодисалари натижасида 1 124 та жабрланувчиларга 1 517 655,2 минг сўм суғурта товони тўлаб берилди. Ушбу суғурта тури бўйича Жамият тизимида жабрланган шахсларга суғурта товонларини тез муддатларда тўлаб бериш учун суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари бўлган аджастерлар билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.

Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тури бўйича ходимнинг меҳнат вазифасини бажаришда бахтсиз ҳодисалар натижасида тан жарохати олиши ёки вафот этиши бўйича 137 та ходимлар учун 3 600 858,1 минг сўм суғурта товони тўлаб берилди.

Бахтсиз ҳодисалар бўйича суғурталанган шахсларнинг ҳар хил ҳодисалар натижасида тан жароҳати олиши ёки вафот этиши бўйича 4 623 та фуқароларга 1 099 698,9 минг сўм суғурта пули тўлаб берилди. Қолган барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича ҳам суғурта тўловлари амалга оширилиб аризачилар талаблари қаноатлантирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг