Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Ўзбекистон 06/11/2024 БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги бугунги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳамда Термиз шаҳридаги халқаро транспорт-логистика хабидан турли гуманитар ёрдамларни етказиб беришда фойдаланиш, шунингдек, Сурхондарё вилоятидаги Таълим маркази негизида Афғонистон фуқароларини таълим олиши ва ўқитиш бўйича қўшма лойиҳани амалга оширишни давом эттириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТ институтларининг Афғонистон масаласини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича ҳаракатларини янада мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг