Ўзбекистон ва Филиппин Манилада бизнес-форум ўтказишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида қароргоҳи Теҳрон шаҳрида бўлган Филиппиннинг Ўзбекистондаги элчиси Роберто Монало билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда хорижий томон Ўзбекистондаги инвестициявий муҳит ва хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитларга юксак баҳо берди.
Ўзбекистон ва Филиппин ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, АКТ, электротехника, транспорт, геология, тўқимачилик саноати соҳаларида сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, филиппинлик инвесторларни Ўзбекистонга жалб этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг тўртинчи чорагида Манила шаҳрида режалаштирилган навбатдаги сиёсий мулоқот доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида қўшма бизнес-форум ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.