Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/05/2016 «Ўзагроэкспорт» 1,374 млрд. АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномаларини имзолади
«Ўзагроэкспорт» 1,374 млрд. АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномаларини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ихтисослаштирилган “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси томонидан жорий йилнинг 11-май ҳолатига кўра, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича хорижий шериклар ва тайёрлов корхоналари билан жами 176 та шартнома имзолади.

Шартномаларнинг умумий қиймати 1,374 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Шартномалар доирасида “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси республикамизда етиштирилган 1 миллион 276 минг тонна ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ихтисослаштирилган “Ўзагроэкспорт” ташқи савдо компанияси 2016-йилнинг апрель ойида ташкил этилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг