Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 04/08/2016 “Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромадлари I ярим йилликда 3 фоизга пасайди
“Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромадлари I ярим йилликда 3 фоизга пасайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Beeline”нинг Ўзбекистондаги даромадлари 2016-йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга, 164 млн. АҚШ долларигача пасайди. Бу ҳақда “Vimpelcom Ltd.” компанияси маълум қилди.

Бунда операторнинг даромади 2016-йилнинг иккинчи чорагида 479 млрд. сўмни ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,37 фоизга кўпдир.

Мобил хизматлар сегментидаги даромад 2016-йилнинг иккинчи чорагида 164 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 174 млн. АҚШ долларини ташкил этганди.

Ҳисобот даврида маълумотларни узатиш хизматларидан тушган даромад 32,3 млн. АҚШ долларидан иборат бўлди, бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 4,44 фоизга камдир.

Операторнинг 2016-йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра даромади 3 фоизга - 329 млн. АҚШ долларигача камайди. Операторнинг 2016-йилнинг январь-июнь ойларида сўмдаги даромади 11 фоизга - 947 млрд. сўмгача ўсди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг