Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Молия 04/08/2025 Зойир Мирзаев Франкфуртда «ODDO» банки раҳбарлари билан музокара ўтказди

Зойир Мирзаев Франкфуртда «ODDO» банки раҳбарлари билан музокара ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни пайтда Германияда бўлиб турган Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегациямиз аъзоларининг амалий мулоқот ва учрашувлари давом этмоқда. 

Жумладан, 170 йиллик тарихга эга «ODDO» етакчи мустақил Франко-Германия банк гуруҳи масъуллари билан мулоқотда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим лойиҳаларга инвестиция йўналтириш, имконият ва истиқболлар борасида фикр алмашилди. 

Мазкур банкка 1849 йили асос солинган бўлиб, бош офислари Париж ва Франкфурт-Майнда жойлашган. Банк тизимида бугунги кунда 3 минг нафардан зиёд ходим фаолият кўрсатади. Ушбу банк бошқаруви остидаги мижоз активлари эса 140 миллиард еврони ташкил этади. Дунё бўйлаб 500 дан зиёд филиал ва махсус офислари бор.

Зойир Мирзаев мазкур банкда халқаро менежер лавозимида фаолият кўрсатаётган Ўзбекистон фарзанди Ислом Искандаров билан мулоқот қилди. Унинг Германиядаги нуфузли банкдаги фаолияти, бу ердаги илғор инновацион иш услублари, ўзига хос меҳнат бозори хусусида фикр алмашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг