Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Туризм 16/12/2024 Зомин тумани тиббий туризм марказига айланиб бормоқда

Зомин тумани тиббий туризм марказига айланиб бормоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Бугунги кунда мамлакатимизда тиббий ва соғломлаштириш туризми имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. Тиббий туризм кластерлари ва меҳмонхона типидаги замонавий санаторийлар фаолияти йўлга қўйилган. Бу масканлар нафақат соғликни тиклаш, балки хорижий туристлар учун тиббий туризм йўналишида муҳим роль ўйнайди.

Мазкур йўналишда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Жиззах вилоятининг Зомин туманида фаолият олиб бораётган соғломлаштириш масканларига ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида инфо тур ўтказилди.

Ташкил этилган инфо тур давомида иштирокчилар Зомин Миллий табиат боғида жойлашган “Azim Zomin Shifo” ва “Zomin NKMK” соғломлаштириш масканларига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида ОАВ вакиллари соғломлаштириш масканларида беморлар учун яратилган шароитлар ва замонавий даволаш диагностика базаси мавжудлиги, беморлар юрак қон томир тизими, нафас олиш органлари, асаб тизими, танани соғломлаштириш бўйича даволанаётгани тўғрисида маълумот олишди.

Соғломлаштириш масканларида даволанаётган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, БАА, Германия, Покистон каби давлатлардан келган меҳмонлар нафақат ўз соғлиғини тиклаш учун балки Зомин тумани бўйлаб саёҳатлар қилиш истагида келганликларини айтиб ўтдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг