Валюта курслари 23/04/2025
$1 – 12878.96
UZS – -0.24%
€1 – 14801.79
UZS – -0.71%
₽1 – 158.39
UZS – -0.85%
Қидириш
Иқтисод 23/04/2025 Зомин тумани "Жиззах – 2025" халқаро бизнес-форумини қабул қилади

Зомин тумани "Жиззах – 2025" халқаро бизнес-форумини қабул қилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 23-24 апрель кунлари Жиззах вилоятининг Зомин туманида Халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу нуфузли тадбир Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Форумда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари  кўмагида 30 дан ортиқ етакчи ҳамкор давлатлардан 200 дан зиёд етакчи компаниялар раҳбарларининг иштироки кутилмоқда. Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги дипломатик корпус вакилларининг ҳам фаол иштирок этиши режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган очиқ ва изчил инвестиция сиёсати натижасида Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни намоён этмоқда. Жумладан, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етди. Хорижий инвестициялар ҳажми 1,6 баробар ўсиб, қарийб 35 миллиард долларни ташкил қилди. Қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлган 242 та йирик ва ўрта лойиҳа амалга оширилди. Мамлакатимиз экспорт ҳажми илк бор 27 миллиард долларга етди.

Форум доирасида хорижий иштирокчилар учун Жиззах вилоятининг инвестициявий, савдо-иқтисодий ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бўлажак бизнес-форум Жиззах вилоятининг катта хомашё захиралари, қулай логистика инфратузилмаси, бой табиий ресурслари, ривожланаётган туризм сектори ва юқори инсон капитали каби устунликларини намоён этиш билан бирга, вилоятнинг хорижий ҳамкорлар билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлар учун янги ҳамкорлик йўналишлари ва имкониятлар эшигини очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг