Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 11/03/2019 Зидан 2022 йил ёзига қадар “Реал”ни бошқаради
Зидан 2022 йил ёзига қадар “Реал”ни бошқаради

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –  “Реал” клуби Зинедин Зиданни бош мураббийликка тайинлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Клуб раҳбарияти Сантьяго Соларини истеъфога чиқарди ва Зинедин Зидан билан 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномани имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 46 ёшли франциялик 2016-2018 йиллар давомида «Реал»ни бошқарган ва қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган эди.

Зидан 2018 йил ёзида «Реал»ни тарк этди. Унинг ўрнига тайинланган Хулен Лопетеги атиги 5 ой ишлади. Унинг истеъфосидан сўнг, бош мураббийликка Сантьяго Солари тайинланган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг