Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/01/2019 Замонавий табиб “Ҳасан домла”нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Замонавий табиб “Ҳасан домла”нинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 2019 йил 19 январь куни ижтимоий тармоқлар орқали кенг муҳокама қилинган табиб, халқ орасида «Ҳасан домла», «табиби мутлақ» номлари билан машҳур бўлган Ҳасан Исмоиловнинг фаолиятини ўрганиш ҳаракатлари олиб борилди.

Фуқаро Ҳасан Исмоилов Шаҳрихон шаҳар «Наврўз» МФЙ, Ҳуррият кўчасида табиблик фаолияти билан шуғулланиб келган.

Унинг хонадонига кунига 300−400 нафар фуқаролар, асосан Шаҳрихон тумани, қўшни туман-шаҳарлар, вилоятлар ва ҳатто қўшни республикаларда яшовчи фуқаролар келиб кетган. Ташриф буюраётган фуқароларнинг аксариятини юрак-қон томир, эндокрин тизими ва бошқа оғир касалликлар бўйича мурожаат қилаётганлар ташкил қилган.

Шаҳрихон туман маъмурий судининг 24.12.2018 йилдаги қарорига кўра, Ҳасан Исмоиловга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари, яъни 1013 650 сўм жарима жазоси тайинлаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг