Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
«Zamin» фонди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида лойиҳасини бошлади.
Янги туғилган чақалоқлар учун шаҳардаги 4 та болалар шифохонасида ва барча 15 та туғруқ марказларида эшитиш қобилиятининг скрининг текширувидан ўтказилиши мумкин бўлган аппаратлар ўрнатилди.
Ушбу лойиҳа 1 йиллик синов муддатидан муваффақиятли ўтгандан сўнг республикадаги барча туғруқ марказларига тадбиқ қилинади.
«Zamin» фонди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева лойиҳанинг дастлабки натижалари билан танишди.