Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 12/12/2016 ЙХҲТ Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгашининг мажлисига доир
ЙХҲТ Ташқи Ишлар Вазирлари Кенгашининг мажлисига доир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 8-9-декабрь кунлари Гамбург шаҳрида (Германия) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 23-мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Навбатдаги ТИВК ЙХҲТнинг амалдаги раиси, Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмаер раҳбарлиги остида ўтди.

Йиғилишда кун тартибига киритилган ва ЙХҲТ ҳудудидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини қамраб олган масалалар муҳокама қилинди.

Мажлис якунларига кўра тегишли қарорлар қабул қилинди.

ЙХҲТнинг кейинги Вазирлар учрашуви 2017-йилнинг 1-январидан бошлаб ташкилотда раислик қилувчи Австрияда келаётган йили бўлиб ўтади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг