Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 11/06/2018 ЙХҲТ ташкилоти Бош котиби Ўзбeкистонга ташрифи буюради
ЙХҲТ ташкилоти Бош котиби Ўзбeкистонга ташрифи буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 11 июнь куни Тошкентга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

ЙХҲТ делегацияси «Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг рольи» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг