ЙХҲТ Ўзбекистондаги координатори билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2017-йилнинг 18-январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) Ўзбекистондаги координатори Жон С.МакГрегор билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Мулоқот чоғида 2016-йилда ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2017-йилда алоқаларни аввало қўшма лойиҳаларни амалга ошириш соҳаларида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЙХҲТ муносабатларининг бошқа долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилди.