Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 04/12/2017 ЮТП асосчиси Валерий Цепкало Ўзбекистонга келди
ЮТП асосчиси Валерий Цепкало Ўзбекистонга келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 30 ноябрь куни Юқори технологиялар парки (ЮТП, Беларусь) асосчиси ҳамда собиқ раҳбари Валерий Цепкало Ўзбекистонга келди.

Валерий Цепкало — беларуслик дипломат ва бошқарувчи, Юқори технологиялар парки (Беларусь) асосчиси. Юридик фанлари номзоди. Беларуснинг АҚШ ва Мексикадаги (1997-2002 йиллар) собиқ Элчиси, 2005 йилдан 2017 йилгача Юқори технологиялар паркида директор лавозимида ишлаган.

Беларуслик мутахассис АКТ вазирлиги ҳамда БМТТДнинг “Самарали давлат бошқаруви ҳамда рақамли трансформация ривожланишига кўмаклашиш” қўшма лойиҳасининг қўллаб-қувватланиши ёрдамида таклиф этилди.

В.Цепкало Ўзбекистонга АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологияли тармоқни фаол ривожлантириш ва шакллантириш шароитлари, жумладан, яқинда ташкил этилган Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Ўзбекистонга ташрифи давомида Валерий Цепкало Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида қабул қилинди.

Учрашув давомида В.Цепкало “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг оёққа туриши ва ривожланиши учун зарур бўлган барча ёрдамини беришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

Беларуслик меҳмон “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказади. Мазкур учрашувлар давомида В. Цепкало IT-тармоғидаги ўз тажрибаси ва билимлари билан ўртоқлашади. У шунингдек, Марказ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари соҳаси салоҳиятини ошириш борасида ўз тавсияларини беради.

Юқори технологиялар парки асосчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқаруви Академияси тингловчилари ҳамда “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази резидентлари билан ҳам учрашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг