Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 15/07/2021 Юртимизга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди
Юртимизга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бугун тунда юртимизга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг  70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

1 июнь «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги куни 70 минг дозалик 1-компоненти;

10 июнда  70 минг дозалик 2-компоненти;

5 июль куни эса 40 дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

Шундай қилиб, юртимиздаги «Спутник V» вакцинаси захираси 370 минг дозага етди.

Жами вакцина захирамиз 7 миллион 530 минг дозани ташкил қилмоқда. Улардан 660 минг дозаси AstraZeneca, 6,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидир.

14-июнь ҳолатига кўра, 5 миллион 275 минг доза вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг