Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/04/2019 “Юксалиш” ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “йўл харитаси” имзоланди
“Yuksalish” va BMTning O'zbekistondagi vakolatxonasi o'rtasida “yo'l xaritasi” imzolandi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида “йўл харитаси” имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ томонлар 2019 йилда қатор қўшма лойиҳалар ва тадбирлар ўтказадилар. Хусусан, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларидан хабардорлигини ҳамда автотранспортда ҳаракатланиш маданиятини ошириш шулар жумласидан.

Шунингдек, жорий йилнинг май-июнь ойларида эса Термез шаҳрида афғон ёшлари учун Барқарор ривожланиш мақсадлари ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати бурчаги ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февраль куни БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида учрашув ташкил этилган эди. Музокаралар натижасида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича “йўл харитасини” ишлаб чиқишга келишиб олгандилар

Манба: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг