Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) Ўзбекистонда электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш мақсадида мамлакатнинг шимолий-ғарб ва жанубий-қъарб ҳудудларини боғловчи янги юқори кучланишдаги электр узатиш тармоғини қуришни молиялаштиришга ёрдам бермоқда.
ЙТТБ мамлакатнинг миллий электр тармоқлари оператори “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга давлат томонидан кафолатланган 66,4 млн АҚШ доллари миқдорида узунлиги 230 км, кучланиши 500 кВ бўлган, Хоразм вилоятидаги Саримой аҳоли яшаш жойи ва Навоий вилоятидаги Мурунтауни боғлайдиган юқори кучланишдаги электр узатиш тармоғини қуришда кўмаклашиш учун қарз ажратди.
Лойиҳа туфайлй электр энергия тармоқларидаги “тор жойлар” янада камайиб электр таъминотидаги, айниқса юклама энг юқори бўлган даврлардаги узилишлар камаяди. Шунингдек, Банк ёрдами билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон энергетикасининг углерод чиқиндиларини пасайтирган ҳолда ривожланиш стратегиясида кўрсатилган қайта тикланувчи манбаларга асосланган қувватлар интеграцияси учун янги имкониятлар яратилади.
Лойиҳа туфайли йилига иссиқхона газлари чиқиндилари 4 143 тонна ва электр энергияси йўқотишлари 34 636 МВтсга камайиши кутилмоқда.
Шу кунга қадар Банк томонидан Ўзбекистонда 171 лойиҳага 5,3 миллиард евро атрофида инвестиция қилинган.