Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2018 Йўл харитасида хотин-қизлар масалалари
Йўл харитасида хотин-қизлар масалалари
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро миграция ташкилотининг (IMO) 2018-2019 йиллар учун ҳамкорлик йўл харитасида хотин-қизлар масалаларига доир кўплаб амалий чора-тадбирлар белгиланди.

2018 йил 25 июнь куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистон билан алоқалар менежери - Санжар Тошбаев ва қўмитанинг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нодира Шотурсунова ўртасида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Халқаро миграция ташкилотининг 2018-2019 йиллардаги ҳамкорлик режалари ва биргаликдаги лойиҳалар истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра:

- одам савдосига қарши курашиш ва одам савдоси қурбонларига ёрдам кўрсатиш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар вакилларига ҳамкорликдаги ўқув курсларини ташкил қилиш;

- одам савдосига қарши курашиш бўйича ахборот-профилактик материаллар ва кўргазмали қуроллар (плакат, буклет, тарқатма материаллар)ни ишлаб чиқиш ва чоп этиш;

- одам савдоси қурбонлари ва ортга қайтган мигрант аёллар учун тадбиркорлик фаолиятини юритиш тўғрисидаги амалий қўлланма ишлаб чиқиш ва чоп этиш ҳамда минтақавий бизнес-тренинглар ташкил қилиш;

- одам савдосига қарши курашиш ҳамда хавфсиз ва тартибга солинган миграция бўйича ижтимоий видеороликлар яратиш ва намойиш қилиш бўйича аниқ чора чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг