Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2018 “Йўл харитаси” истиқболли режа
“Йўл харитаси” истиқболли режа
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 14 феврал куни ўзказилган видеоселектор мажлисида давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, янги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларининг сифатини ошириш, боғчаларда таълим-тарбия сифатини яхшилаш, соғлом овқатлантириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланган эди.

Шу боис, ҳалқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Маълумот ўринида таъкидлаш лозимки, Самарқанд вилоятида жами 233 та давлат-хусусий шериклик ва нодавлат макатбгача таълим муассасалари ташкил этиш бўйича ташаббускор тадбиркорлар томонидан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 106 та янги нодавлат, мавжуд биноларда 112 та давлат-хусусий шерикчилик, 15 та уй боғчалари фаолиятини ташкил этиш борасидаги мурожаатлар.

Демак, “Йўл харитаси” га биноан жорий йилнинг ўзида яна кўплаб мактабгача таълим муассасалари қуриб фойдаланишга топширилади, таъмирталаблари эса қайта таъмирлаш орқали бугунги талаб даражасига келтирилади. Энг муҳими вилоятда болаларни боғчаларга жалб қилиш қамрови кўпаяди.

Вазирлик Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг