Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2023 Йўловчиларни ташишда автомобиль транспорти пешқадам
Йўловчиларни ташишда автомобиль транспорти пешқадам

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Таҳлил 2017-2022 йиллар оралиғида мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди. Хусусан, 2017 йилда барча транспорт воситалари орқали 5 679,0 миллион киши ўз манзилига етказилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич салкам 6 170,8 миллион кишини ташкил этди. Йўловчи айланмаси эса 130,0 миллиард йўловчи-км дан 144,7 миллиард йўловчи-км га ошган.

 

2022 йилда йўловчи ташишда автомобиль транспортининг улуши 97,5% ни ташкил қилган. Агар 2017 йилда 5 591,3 миллион киши манзилга етказилган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 6 017,5 миллион кишини ташкил қилган. Автомобиль транспортида йўловчи айланмаси мос равишда ортиб, 117,7 миллиард йўловчи-км дан 129,2 миллиард йўловчи-км га етган.

2017-2022 йилларда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 2 маротаба ошган ва 61,6 миллион кишидан 136,7 миллион кишига етган. Мутаносиб равишда йўловчи айланмаси ҳам 459,1 миллион йўловчи-км дан 996,8 миллион йўловчи-км га кўпайган.

Ҳаво транспорти воситасида ташилган йўловчилар ҳам мазкур давр мобайнида қарийб 2 баробар ошган ва 2,2 миллион кишидан 4,1 миллион кишига етган.

Йўловчи айланмаси 7,5 миллиард йўловчи-км дан 10,9 миллиард йўловчи-км га ортган.

2026-йилгача йўловчи ташиш хизматларини ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда:

- аҳоли пунктларининг жамоат транспорти билан қамровини 95% га етказиш ва 278 та янги автобус йўналишини очиш;

- ҳудудлардаги 11 та халқаро аэропортнинг ўтказиш имкониятини 2 баробар ошириш ва маҳаллий ташувларда хусусий ва лоукостер авиакомпаниялар улушини босқичма-босқич 25% гача ошириш; 

- метрополитеннинг умумий узунлигини 157 километр, станциялар сонини 74 тага етказиш режалаштирилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг