Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 23/03/2019 Яширинча олиб кирилаётган дрон тўхтатиб қолинди
Яширинча олиб кирилаётган дрон тўхтатиб қолинди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара-божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузарлик ҳолати фош этилди.

Қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқаро С.С.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада унга тегишли бўлган қўл юклари ичидан хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 3,5 миллион сўмлик  1 дона учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан санкциясиз фойдаланишда огоҳлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 322-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш тақиқланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси расмий веб-сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг