Валюта курслари 26/12/2024
$1 – 12928.27
UZS – 0.14%
€1 – 13462.21
UZS – 0.35%
₽1 – 129.66
UZS – 0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 25/12/2024 Яширин иқтисодиётга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилади

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Яширин иқтисодиётга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилади

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, тергов органларининг фаолиятини қонун устуворлиги ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойили асосида такомиллаштириш, республика молия тизими барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилди. Бу эса, ўз навбатида, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вазифалари ва ваколатларини амалдаги қонун ҳужжатларида акс эттириш заруратини юзага келтирмоқда.

Қонун лойиҳаси юзасидан маъруза қилган депутат Шерзод Тўхташев давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонига кўра ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Бюджет кодексларига Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш, давлат молиявий назоратини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганини таъкидлади. Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида депутатлар томонидан берилган таклифлар эътиборга олиниб, янада такомиллаштирилгани айтиб ўтилди.

Лойиҳанинг қабул қилиниши жиноятларни тергов қилиш ва бюджет қонунчилиги соҳасида давлат органларининг ваколатларини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлаш, қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўлланилишига ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.

Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг