Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 19/01/2023 «Яшил» иқтисодиёт учун қандай кадрлар тайёрланаяпти?
«Яшил» иқтисодиёт учун қандай кадрлар тайёрланаяпти?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистонда «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун қандай кадрлар тайёрланишини ўрганди.

Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча соҳаларда «яшил» иқтисодиёт технологияларини фаол жорий этиш 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси вазифалари доирасидаги мақсадлардан бири. Ушбу мақсадга эришиш бир вақтнинг ўзида «яшил» иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш заруратини ҳам кўндаланг қўяди. OECD (2011), Cedefop (2009) каби халқаро ташкилотларнинг тадқиқотларида инсон ресурсларини ривожлантириш иқтисодиётни «яшиллаштириш» учун асос эканлиги таъкидланади.

ПМТИ экспертлари таҳлил жараёнида қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратди:

1. «Яшил» иқтисодиётга ўтиш табиий ресурслар (шу жумладан сув) дан нооқилона фойдаланиш, ҳавонинг ифлосланиши, ўрмонларнинг қисқариши, ерларнинг деградацияга учраши ва иқлим ўзгариши каби экологик муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради. 

2. Юқори даражадаги IТ кўникмаларига эга бўлган аҳоли улушининг ошиши «яшил» бандликнинг ўсишига бошқа омилларга нисбатан кўпроқ таъсир кўрсатади.

3. 2022/2023 ўқув йилида тайёрланадиган кадрларнинг 30% дан ортиғи «яшил» иқтисодиётга мос келади (таққослаш учун, 2019/2020 ўқув йилида 5%).

Олий таълим муассасаларининг 2019/2020 ва 2022/2023 ўқув йиллари учун кадрлар тайёрлаш параметрлари (магистратура мутахассисликлари)ни контент-таҳлилдан ўтказиш қуйидаги хулосаларни чиқариш имконини беради:

- Республика олий ўқув юртларида (шу жумладан, ҳудудий филиалларда) «яшил» иқтисодиётга ўтиш учун энг зарур мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш, жумладан биотехнологлар, муқобил (қуёш ва шамол) энергетика, шунингдек, сув ва ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича муҳандислар, иқлим хавфини баҳолаш, биоиқтисодиёт бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилган.

- Шу билан бирга энергия тежамкор иншоотлар ва технологияларни, жумладан сунъий интеллектни лойиҳалаш, фойдаланиш ва ишлаб чиқариш бўйича кадрлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг