Ярим йилда Ўзбекистонда авиайўловчи ташиш ҳажми 28 фоизга ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг биринчи олти ойи мобайнида Ўзбекистонда деярли 4 миллион киши ҳаво транспортидан фойдаланди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида ҳаво транспорти орқали ташилган йўловчилар сони 3 952 минг нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 866,6 минг йўловчига ёки 28,1 % га ошган.