Валюта курслари 29/07/2025
$1 – 12514.34
UZS – -0.54%
€1 – 14600.48
UZS – -1.11%
₽1 – 156.41
UZS – -1.22%
Қидириш
Ўзбекистон 28/07/2025 Япониянинг Orion Computer компанияси Ўзбекистонда IТ ва япон тилига ихтисослашган мактаб ташкил этади

Япониянинг Orion Computer компанияси Ўзбекистонда IТ ва япон тилига ихтисослашган мактаб ташкил этади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири ўринбосари Р. Каримжонов ҳамда вазир маслаҳатчиси Сакурай Акиҳиро бошчилигида  Orion Computer компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида компания томонидан Ўзбекистонда IТ ва япон тилига ихтисослашган мактабни ташкил этиш режаси ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинди:

–  Orion Computer  томонидан IТ ва япон тили мактабини очиш;

– Япония учун IТ соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни тезлаштириш ва аутсорсинг салоҳиятини ривожлантириш;

– Япония стандартларига мос ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

– Япон компаниялари ва Ўзбекистон IТ соҳаси ўртасида ҳамкорликни кучайтириш.

Orion Computer компанияси жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ICT Week тадбирида иштирок этишни ва ушбу ташриф доирасида Ўзбекистондаги расмий ваколатхонасини очиш масаласини якуний ҳал қилишни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг