Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2021 Япониянинг Майзуру шаҳри билан Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди
Япониянинг Майзуру шаҳри билан Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Япониядаги Элчихонаси томонидан Токио Олимпиядасига тайёргарлик кўриш доирасида Майзуру шаҳар мэрияси билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказилди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон дзюдо термажамоасининг Майзуру шаҳрида олимпия олди тайёргарликларда қатнашиш масалалари, шунингдек, ушбу шаҳар билан ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг ҳолати муҳокама қилинди.

Япон тарафи Ўзбекистон спорт делегациясини Майзуру шаҳрида қабул қилишга ҳамда улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, учрашув давомида олимпия олди тайёргарликлари ташкилий томонлари, жумладан карантин қоидалари, ўзбек спортчиларини Майзуру шаҳрида бўлиши билан боғлиқ масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Майзуру мэрияси томонидан ўзбек спортчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 200 га яқин кишидан иборат муҳлислар гуруҳи ҳамда “Олға Ўзбекистон” ҳештеги остида тарғибот акцияси ташкил этилганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, учрашу чоғида япон тарафи билан бирга Майзуру шаҳрида Ўзбекистон тақдимотини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан икки тамонлама ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, ҳозирда мэрия томонидан ўзбек ёшларини ИКТ соҳасида ўқитиш ва кейинчалик иш билан таъминлаш масалалари ишлаб чиқилаётгани ҳамда Риштон туманидан 3 нафар ёшлар грант асосида Киото политехника колледжига ўқишга қабул қилинганлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонда чой плантациясини ташкил қилиш лойиҳаси доирасида Майзуру мэрияси томонидан чой кўчатлари тажриба тариқасида республикада экилганлигини маъмнуният билан таъкидланилди.

Учрашув якунида Майзуру тарафи билан бундай шаклдаги музокараларни доимий равишда ўтказиш ва кун тартибидаги масалаларни тезкор равишда ҳал қилиш бўйича келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг