Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 14/04/2019 Япониянинг «HAKUHODO inc» медиа ва маркетинг агентлиги вице-президенти Тошкентга келади
Yaponiyaning «HAKUHODO inc» media va marketing agentligi vitse-prezidenti Toshkentga keladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу йилнинг 12-18 апрелида кун чиқар мамлакатининг бизнес, йирик ахборот агентликлари ҳамда минтақавий ташкилотлари вакилларини Ўзбекистонга ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф ташкилотчилари – Ипак Йўли Япония-Ўзбекистон Жамғармаси, Ўзбекистондаги Япония элчихонаси, Токиодаги “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” МАК ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. 

Ушбу ташриф ўтган йилнинг 31 июлида Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва давлат ташкилотлари ҳамда Ипак Йўли Япония - Ўзбекистон Жамғармасининг иқтисодий йўналиши томонидан ўтказилган Ўзбек-Япон Бизнес Форуми натижаси бўлди.

Делегацияга жаҳондаги энг йирик «HAKUHODO inc» медиа ва маркетинг агентлиги вице-президенти, Ипак Йўли Япония-Ўзбекистон Жамғармасининг туризм, маданият ва таълим соҳасидаги ишчи гуруҳи маслаҳатчиси, Япониянинг машҳур  бизнесмени Мицуо Томари раҳбарлик қилади.

Япон меҳмонларининг ташрифидан кўзланган асосий мақсад - Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Япония дизайн ва маданият ассоциаиясининг (Japan Inter-Design Forum)  замонавий медиамаданият ва санъат соҳаларини ривожланиши, етакчи телекомпания ТBS «Digicon 6 Asia» томонидан ўтказилган Осиё ёшлар кинофестивали, Ўзбекистон билан фотосанъат, таълим ва ёшлар тажриба алмашуви йўналишларида фаол ҳамкорлик олиб келинаётган машҳур Токио ва Хигашикава (Хоккайдо префектураси) туманларининг туризм салоҳияти ҳақида тақдимотлар ўтказиш.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази, Япония элчихонаси ва Бухоро Давлат Университети яқиндан кўмаклашиб келмоқда.

Ўзбекистон ва Япония қадимий шаҳарлари бир неча асрлик маданий ва савдо алоқалар билан богланған бўлиб, ушбу алоқаларга ҳурмат бажо айлаш мақсадида меҳмонлар ЮНЕСКО жаҳон мероси ҳисобланган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига ҳам ташриф буюрадилар. Шунингдек, японлар учун алоҳида қадрга эга бўлган А.Навоий номидаги Давлат академик катта театри ҳамда Икуо Хираяма номидаги Ҳалқаро каравой саройи ташриф дастуридан жой олган.

Тошкент ва Бухоро шаҳарлари хокимиятлари кўмагида, япон экспертлари икки томонлама ҳамкорликни ривожланитириш, бизнес лойиҳалар ва тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Навоий шаҳрида барпо этилаётган янги туризм инфрасткуртураси ва замонавий текстиль масканлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқадилар. 

Ҳамқорликнинг янги йўналишларини жорий этиш учун «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги ва «Эл-юрт умиди» Жамғармаси билан ҳам учрашувлар ташкил этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг