Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/09/2023 Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 26 сентябр куни Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги бошчилигида ўтказилаётган «Tokyo GX Week» халқаро ҳафталик тадбири доирасида Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура, Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон Республикаси энергетика вазирликлар раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашувни япон вазири Я.Нишимура очиб бериб, Япония ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо, иқтисодий ва энергетик ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга япон томони катта эътибор қаратаётганини билдирди.

Ўз навбатида, ҳозирда Япония яшил энергетикага ўтиш учун бир қатор инновацион технологияларни ишлаб чиқишни бошлаганини, бу мақсадлар учун 10,0 трлн. йенасига яқин облигациялар чикаришлигини ва кейинги 10 йилда ушбу йўналишга 1 трлн.долл. жалб қилиши режалаштираётганлиги қайд этилди. Бундан ташқари, Я.Нишимура водородни ишлаб чиқиш технологияларини ривожлантириш ҳисобига 2040 йилга келиб 12 млн тонна водород ишлаб чиқиш режасини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Мирзамахмудов республикада Орол фожиаси ва сув ресурсларини чекланганлиги муаммосига тўхталиб, бу масала регионал муаммолигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, республикамизда 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш дастури қабул қилинганлиги ва дастурга мувофиқ иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 35 фоизга қисқартириш, қайта тикланувчи энергия манбаларининг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш, ялпи ички маҳсулот бирлигига тўғри келадиган энергия сарфи ҳажмини, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига 30 фоизга камайтириш белгиланганини айтиб ўтди. 

Шу билан бирга, бугунги кунда япон компаниялари томонидан шу кунгача қуввати 2500 МВ тенг юқори технологик электр станциялар барпо этилганлиги ва ҳозирда «Соджитс Ко», «Тойота Тсушо Ко», «Ханва Ко» ва бошқа япон компанияларнинг муқобил энергия лойиҳаларни хусусий шерикчилик асосида амалга оширишга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

Учрашув давомида Марказий Осиё давлатлари вазирлари вазирлари хам нутқ сўзлаб, давлатларда яшил энергетикага ўтиш, карбонат ангидрид чиқиндиларни камайтириш, муқобил энергияларни тадбиқ этиш ҳамда бу борада олиб борилаётган давлат сиёсати ва амалга оширилаётган дастурлар тўғрисида батафсил маълумотларни бердилар.

Учрашув якунида Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Ясутоши Нишимура барча вазирлар томонидан айтиб ўтилган йуналишларда Марказий Осий давлатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Йиғилиш якуни билан қўшма баённот қабул қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг