Япония билан ҳамкорлик — Ўзбекистоннинг рақамли ривожига янги қадам
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Япония билан АКТ ва IТ таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Токио шаҳрида Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси А. Сакураи бошчилигидаги делегация қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.
Ташриф давомида икки томонлама лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация қуйидаги ташкилот ва компаниялар билан музокаралар олиб борди:
Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги (METI) билан учрашувда Ўзбекистоннинг АКТ стратегияси тақдим этилди ва 2025 йилда ўтказиладиган ICT Week ва GameFest тадбирларида Япония иштироки, шунингдек IТ миссияларни Ўзбекистонга юбориш юзасидан келишувларга эришилди.
Daiwa House – Япониянинг қурилиш компанияси раҳбарлари билан учрашувда Ўзбекистонда IТ аутсорсинг марказини очиш ва 3D технологиялар асосида меъморий дизайнерларни тайёрлаш имкониятлари муҳокама қилинди. Компания ўз вакилини март-апрель ойларида Ўзбекистонга юборишини маълум қилди.
JETRO билан учрашувда Япон компанияларини Ўзбекистон IТ экотизимига жалб қилиш, улар учун қизиқарли мавзулар ва форумлар ташкил қилиш бўйича фикр алмашилди.
Zeroboard – энергетика ва рақамли ечимлар соҳасидаги стартап раҳбарлари билан аутсорсинг марказини Ўзбекистонда очиш масалалари кўриб чиқилди.
JVTA (Japan Visualmedia Translation Academy) билан кино, аниме ва манга таржимаси бўйича онлайн таълим ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
My Navi Central Europe вакиллари билан февраль ойидаги Ўзбекистон сафари таассуротлари муҳокама қилинди ҳамда апрель ойида ўтказиладиган аутсорсинг конференциясида Ўзбекистоннинг Марказий Европага нисбатан афзалликлари ҳақида тақдимот ўтказиш режалаштирилди.
Tokyo International Professional University of Technology, IGDA, va Kyoto Seika University раҳбарлари билан креатив индустрия, ўйинлар, график дизайн ва робототехника бўйича ҳамкорлик, талабалар алмашинуви ва қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.
METI маданият ва креатив индустрия департаменти вакиллари билан ўйин ва анимация бозорида Ўзбекистон компаниялари иштирокини ошириш ва Япония билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан музокаралар ўтказилди.
AJA (Association of Japanese Animation) билан GameFest 2025ъда япон компаниялари иштирокини таъминлаш ва тижорат анимацияси соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Tsukuba University билан Cyber University лойиҳасини ривожлантириш ва қўшма таълим дастурларини яратиш имкониятлари кўриб чиқилди.
MIC (Япония Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги) билан Япония АКТ компанияларини ICT Week 2025 га жалб қилиш, сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик ва Osaka/Kansai EXPO 2025ъда Ўзбекистон иштироки юзасидан келишувларга эришилди.
Digital Knowledge компанияси билан BIM ва CAD йўналишларида қўшма ўқув дастурларини яратиш, шунингдек IТ Parkънинг Япониядаги офисини очиш маросимини юқори савияда ўтказиш бўйича келишилди.
Pole-to-Win компанияси раҳбарлари билан IТ Park резидентлиги ва апрель ойида бўлиб ўтадиган аутсорсинг конференциясида иштирок этиш масалалари келишиб олинди.
IGDA раиси Сато Шо томонидан GameFesT 2025 учун Sony, Bandai Namco каби компанияларни жалб қилиш ҳамда Kansai/Osaka EXPO 2025ъда Ўзбекистон иштирокини таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
A1 Japan Ltd. ва CosmoWinds билан учрашувларда Ўзбекистонда гаме-дев соҳасини ривожлантириш, инсон капиталини кучайтириш ва халқаро миқёсда рақобатбардош лойиҳалар ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу хизмат сафари Ўзбекистонни халқаро бозорда янада фаол кўрсатиш, ёшлар учун юқори сифатли таълим имкониятларини яратиш, янги иш ўринлари очиш йўлида муҳим қадам бўлди.
ICT Week 2025 ва GameFest 2025 доирасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Япония компаниялари ва университетлари билан лойиҳалар ва тадбирлар режалаштирилмоқда!